Ранг схемаси

Шарафуддинов Олим


02.05.2019

Олим Шарафуддинов 1903 йилда туғилган. Уруш йиллари Брянск жангида қатнашган. Адабиётшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси. 1943 йилда ҳалок бўлган.

Қонли жангда қиламан жавлон

Ватан учун, сен учун, болам.

Кўкрагимни этдим, мен қалқон,

Окоплардан йўлладим салом.

Юқоридаги сатрларни олим Брянск жангларида қоғозга тушширган.

Асримизнинг 20-30-йилларида етишиб чиққан кўпчилик ўзбек адабиёти намояндалари О.Шарафуддиновдан таълим ва тарбия олган. Олим Шарафуддинов ижодий фаолиятга жўш уриб турган бир пайтда Ватан мудофаасига отланди. У 1942 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Самарқанддаги ҳарбий ўқув юртида, шунингдек, бошқа жойларда сабоқ олади. Ўқиши тугамасданоқ Брянск жангига юборилди. Олим Шарафуддинов оиласига Брянскдан йўллаган биринчи ва сўнгги мактубида жангга кирганлигини, жонажон Тошкент шаҳрига ғалаба билан қайтишини баён қилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Хотира китоби, Қомуслар Бош таҳририяти, 1995 й.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.